Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анголага ташрифи доирасида душанба куни мазкур мамлакат парламентида нутқ сўзлади.
“Бугун дунё бешдан (яъни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосидан) катта деган ҳолда глобал тизимдаги адолатсизликка қарши кураш олиб боряпмиз, – деди у. – Инсониятнинг тақдирини Иккинчи жаҳон уришининг бир ҳовуч ғолибининг инсофига қолдириб бўлмаслигини, қолдирмаслик кераклигини ҳимоя қиляпмиз”.
Шунингдек, Эрдоған дунё ва инсоният ҳаётининг деярли барча соҳалари ўзгараётганини, дипломатия, савдо ва халқаро муносабатлар туб ўзгаришларни бошдан кечираётганини, глобал хавфсизлик тизимининг ўзгармаслигини эса тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлади.
“Ўзгариш талабларини кўрмасликка олишни Африка қитъаси ва қитъанинг Ангола сингари кучли давлатларига ҳақсизлик деб ҳисоблайман”, – деди Туркия президенти.