Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёда илк бор: Люксембургда жамоат транспорти текин бўлади

1674

Люксембург жамоат транспортидан фойдаланиш текин бўладиган илк давлатга айланишга тайёрланмоқда: 1 мартдан эътиборан мамлакатдаги барча поездлар, трамвайлар ва автобусларда йўловчилардан ҳақ олинмайди.

“Евроньюс” хабарида айтилишича, йўловчилар бу имкониятдан фақатгина мамлакат ичидаги жамоат транспортларида фойдаланиши мумкин, бунинг учун улар назорат пайтида шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатишлари кифоя. Бироқ хорижга бормоқчи бўлганлар ҳақ тўлашига тўғри келади. 

Жамоат транспортини текин қилишдан асосий мақсад одамларни шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишдан воз кечишга ундашдир. Мазкур режанинг амалга оширилиши давлатга йилига 41 миллион еврога тушади. 

Люксембургда атиги 600 минг киши яшайди, бироқ ҳар куни қўшни давлатлар: Франция, Бельгия ва Германиядан 200 мингдан ортиқ киши бу ерга ишлаш учун келади. Бунинг оқибатида йўлларда мунтазам равишда тирбандликлар кузатилади, ҳукумат ана шу ҳолатга барҳам бермоқчи. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иккита қамоқхонаси бор герцоглик

1912 21:10 08.09.2021

Исроил Фаластиндаги мактабни бузмоқчи

996 17:05 09.10.2020

“Биз дунёга Фаластин халқини ўз давлатини тузишга ҳаққи борлигини билдиришиз лозим”

1329 08:30 18.01.2018

Люксембург оффшор ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди

1129 21:31 09.11.2017
« Орқага