Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин камайди

931

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг билдиришича, ўтган ҳафтада дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари деярли бешдан бирга камайди: 7-13 февраль оралиғида 16 миллионга яқин янги ҳолат қайд этилган, бу бир ҳафта олдингига нисбатан 19 фоизга кам демакдир.

Дастлабки маълумотларга кўра, бутун пандемия бўйича инфекциянинг энг юқори чўққиси январь ойининг сўнгги ҳафтасида қайд этилган – 22 миллиондан ортиқ ҳолат. Февраль ойидан эътиборан эса пасайиш тенденцияси бошланди. Хусусан, ўтган ҳафтада Шарқий Осиё ва Океаниядан ташқари деярли барча ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сонининг камайиши қайд этилди.

Шу билан бирга, ЖССТ "омикрон"нинг юқумлироқ субварианти – ВА.2 коронавируси юқиши ҳолатлари ортганини маълум қилди. Таъкидлаланишича, умумий "омикрон" тўлқини пасайишига қарамай, ВА.2 тарқалиши давом этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иорданияни хавфли вируснинг янги тўлқини қоплади

414 09:45 15.07.2022

Коронавируснинг “кентавр” деб номланган янги мутацияси тарқалмоқда. У қанчалик хавфли?

827 20:05 14.07.2022

Covıd-19 билан касалланганлар ва ўлганлар сони маълум қилинди

672 19:15 14.07.2022

Кўринмас ёв ҳали чекингани йўқ

465 16:35 24.06.2022

БААда ниқоб тақмаганлар қаттиқ жазоланади 

406 15:45 21.06.2022

Эпидемия бошланганидан бери илк бор ўлим кузатилмади - Эрон

490 19:50 02.06.2022
« Орқага