Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёда қочқинлар сони яна кўпайди

479

2021 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйлаб қочқинлар, бошпана изловчилар ва қўчишга мажбур бўлганлар сони 82,4 миллиондан 84 миллионга етди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳисоботида айтилди.

БМТ экспертларининг фикрича, одамларни уйларини тарк этишга мажбур қилаётган асосий сабаблар зўравонлик, хавфсизлик билан боғлиқ вазият ва иқлим ўзгариши оқибатларидир.

2021 йил июнь ойи охирида дунёда 20,8 миллиондан ортиқ қочқин бор эди, бу ўтган йил охирига нисбатан 172 минг кишига кўпдир. Ўсиш биринчи навбатда бешта давлат – Марказий Африка Республикаси, Жанубий Судан, Сурия, Афғонистон ва Нигерия ҳисобига содир бўлди. Июнь ойи ҳолатига кўра энг кўп қочқинлар сурияликлар, венесуэлаликлар, афғонистонлар, жанубий суданликлар ва мьянманликлардир. 

Қочқинларни қабул қилиш бўйича Туркия, Колумбия, Уганда, Покистон ва Германия етакчи ўринда туради. Биргина Туркияда 3,7 миллион қочқин бор.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия: қочқинларнинг чодирларини қор босиб қолди

344 17:30 19.01.2022

Фаластинлик қочқинларга ёрдам керак

225 13:45 19.01.2022

Яманликлар ҳамон сарсон бўляпти

626 12:05 24.12.2021

Амнистияга тушган суриялик қочқинлар ватанига қайтиши мумкин

357 11:40 24.12.2021

Минглаб ироқлик Белоруссия – Польша чегарасида қолиб кетган

566 12:18 14.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

417 12:10 03.12.2021
« Орқага