Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёда ўлим жазосини қўллаш камайди, Хитойда бу маълумот – давлат сири

628

Халқаро амнистия ташкилоти дунёда ўлим жазосини қўллаш ҳолатлари камайганини маълум қилди. Ўтган 2020 йилда 18 мамлакатда 483 кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилган, ундан аввалги йил эса 20 мамлакатда 657 маҳкум қатл этилган эди.

Ташкилот маълумотига кўра, ўтган йили Белоруссияда ўлим жазоси умуман қўлланмади. Худди шундай ҳолат Покистон, Судан, Баҳрайн, Сингапур ва Японияда ҳам кузатилди. Халқаро амнистия Хитой борасида хавотирда: бу ерда ҳар йили минглаб кишига нисбатан ўлим жазоси қўлланиши тахмин этилади, бироқ аниқ маълумот олишнинг имкони йўқ. 

Ўлим жазоси энг кўп тайинланадиган давлатлар орасида Хитойдан кейин Эрон (ўтган йили камида 246 нафар маҳкум қатл қилинган), Миср (107), Ироқ (45) ва Саудия Арабистони бор.

Дунёнинг 106 мамлакатида ўлим жазоси буткул тақиқланган, 28 давлатда эса амалда қўлланмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой: юқори лавозимда ишлаган икки уйғурга ўлим жазоси берилди

1937 16:00 07.04.2021

Қозоғистонда ўлим жазоси буткул бекор қилинди

305 10:05 03.01.2021

Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди

326 19:20 24.09.2020

Муртад суд залида ўлдирилди – Покистон

6857 18:27 30.07.2020

Россия тарихи: Овқатни тежаш учун ўлдирилган қариялар

3642 20:17 25.07.2020
« Орқага