Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёдаги энг катта Қуръон нусхаси намойиш этилиши кутилмоқда

1074

Жорий йилнинг 1 октябрдан бошлаб, покистонлик рассом Шаҳид Разам томонидан ёзилган дунёдаги энг катта Қуръон нусхаси намойиш этилади.

Беш йил муқаддам рассом альюминий тувалга зарҳал ёзувлар шаклида Қуръон оятларини ёзган. Ушбу Қуръон матога, қоғозга ва терига ёзилган дунёдаги энг катта Қуръон нусхаларидан фарқ қилади. Шаҳид Разам аввал Аллоҳнинг 99 исмини альюминий ва ялтироққа ўхшаш шрифтда ўйиб ёзган. Разам лойиҳани беш йил олдин бошлаган ва бу йил уни Dubai Expo 2020 олти ойлиги доирасида намойиш этади.

Маълумот учун: Шаҳид Разам 2000 йилда Ал Айн университетининг «Йил рассоми» мукофотига сазовор бўлган.

Маълум бўлишича, Қуръон нусхасининг рамкадан ташқари узунлиги 8,5 фут ва кенглиги 6,5 фут. Бир саҳифада 150 та сўз бор ва саҳифаларнинг умумий сони 550 тани ташкил қилади.

Expo 2020 кўргазмаси ўтган йилнинг октябр ойида бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус авж олгани сабаб қолдирилган.

Маълумот ўрнида яқин Шарқдаги биринчи халқаро кўргазма 2022 йилнинг 1 октябридан 31 мартигача 182 кун давомида «Ажабланарли инновациялар ва ўйин-кулги дунёси» шиори остида бўлиб ўтади ва 25 миллиондан ортиқ томошабин жалб этилиши режалаштирилган.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

515 18:05 20.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

543 18:30 19.01.2022

Қуръонни ёд олган маҳбусларнинг қамоқ муддати қисқартирилади – Дубай

673 11:21 30.12.2021

Масжидул ҳаромга кўзи ожизлар учун электрон Қуръон олиб келинди

292 09:33 28.12.2021

5 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

1138 17:05 25.12.2021

Шайх Алижон қори: «Қуръон курслари ҳар бир вилоятда очилади»

1358 11:10 15.12.2021
« Орқага