Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Тарих

Дунёдаги энг йирик 10 та электр узилиш ҳодисалари

2246

Электр узилишлари доимо нохуш оқибатлар келтириб чиқаради ва агар узилишлар узоқ вақт давом этса, оқибатлар ҳалокатли кўриниш олиши ҳам мумкин. Сўнгги 50 йил ичида содир этилган барча йирик электр узилишлар техник носозликлар ва инсон хатоси туфайли юз берган. Уларнинг айримларида шунчаки айрим фаолият турлари тўхтаб қолган бўлса, баъзиларида одамлар ҳалок бўлган. Қуйида инсоният тарихидаги энг йирик электр узилиш ҳолатлари ҳақида батафсил танишишингиз мумкин.

Ҳиндистон. 2012 йил 30-31 июль

Таъсири: 700 миллион киши

2012 йилнинг 30-31 июль кунлари Ҳиндистондаги электр узилиши билан боғлиқ ҳолат тарихдаги энг йирик «блэкаут» бўлиб, унинг натижасида мамлакатнинг 14 та штатида бир неча соат давомида электр таъминоти узилган. Мазкур ҳолатдан Ҳиндистондаги 620 миллиондан ортиқ кишилар ёки дунё аҳолисининг ўша вақтдаги 9 фоиз қисми зарар кўрди.

Деҳли метросидаги поезд ва лифтларнинг тўхтаб қолиши оқибатида ўн минглаб одамлар ўша ерда қолиб кетган. Темир йўл алоқалари узилиб қолган, кўплаб хусусий ва давлат ташкилотлари фаолиятининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатган. Ачинарлиси, 200 нафарга яқин кончилар шахталарда қолиб кетган.

Ҳиндистон. 2001 йил, 2 январь.

Таъсири: 230 миллион киши.

2001 йилги Ҳиндистондаги «блэкаут»га об-ҳаво шароити ва эски ускуналардан фойдаланилган подстанциядаги авария сабаб бўлган. Натижада мамлакатдаги темир йўл транспорти, кўплаб корхона ва компанияларнинг иши тўхтаб қолган. Тизимни қайта ишга тушириш учун 20 соат вақт кетган.

Индонезия. 2005 йил 18 август.

Таъсири: 120 миллион киши.

Мазкур узилиш иш кунининг айни қизғин палласида, электр линияларидан бирининг ишдан чиқиши натижасида содир бўлган. Тахминан 120 миллион киши ёки мамлакат аҳолисининг ярми электр таъминотисиз қолган. Пойтахт Жакартада ҳам ер ва ҳаво транспорти тўхтаган. Электр тармоғини тўлиқ тиклаш қарийб бир кун давом этди. Бир неча кундан сўнг ҳукумат йиғилиш ўтказиб, мамлакат электр тизимининг ишончлилигини ошириш масалаларини муҳокамам қилган.

Бразилия. 1999 йил, 11 март.

Таъсири: 97 миллион киши.

1999 йил 11 мартда Бразилияда мамлакатдаги энг йирик электр узилиши содир бўлган. Натижада Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро каби бир қанча йирик шаҳарлар электр таъминотисиз қолган. Ҳодисага Сан-Паулудаги подстанцияларнинг бирини яшин уриши сабаб бўлган. Мазкур «блэкаут» 5 соат давом этган.

Бразилия-Парагвай. 2009 йил, 10 ноябрь.

Таъсири: 67 миллион киши.

Ушбу икки мамлакатда бир вақтнинг ўзида электрнинг узилиши кутилмаган ҳолат бўлди. Чунки ўзаро чегарада жойлашган электр станциясининг ишламай қолиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди. Шундан сўнг икки давлат ўртасида жойлашган, дунёдаги энг йирик гидроэлектр станцияларидан бири Итайпу фаолияти тугатилган.

Электр узилиш вақтида шаҳар кўчалариданинг етарли ёритилмагани сабабли автоҳалокатлар сони кескин ошган.

Италия. 2003 йил, 26 сентябрь.

Таъсири: 57 миллион киши.

Кучли бўрон вақтида линиянинг шикастланиши сабаб тонгги соат 3 атрофида электр таъминоти узилган. Ўттиз минг йўловчини олиб кетаётган 110 та поезд йўлда тўхтаб қолган. Айрим поездлар 3,5 соат давомида кутишга мажбур бўлган. Умумий ҳисобда ушбу узилишлар 57 миллион кишига таъсир қилган.

АҚШ-Канада. 2003 йил, 14-15 август.

Таъсири: 50 миллион киши.

Узилишлар натижаси 50 миллион кишига таъсир қилган бўлиб, ҳатто ҳодиса натижасида 11 киши вафот этган. Одамлар қарийб икки кун элетр таъминотисиз қолган. Мазкур узилишга баланд бўйли дарахтларнинг электр симларига тегиши сабаб бўлганлиги айтилади. Операторлар дастлаб бу ҳақдаги сигналларга эътибор қилишмаган, бироқ бу нохуш оқибатларни келтириб чиқарган.

АҚШ-Канада. 1965 йил, 9 ноябрь.

Таъсири: 30 миллион киши.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат ўтган асрнинг энг йирик «блэкаут»ларидан бири ҳисобланади. Натижада 30 миллион киши электр қувватисиз қолган ва бу ҳодиса ўша вақтдаги Америка ҳукуматининг энг йирик муваффақиятсизлиги деб баҳоланади.

Мазкур узилиш оқибатида бутун Нью-Йорк, Нью-Жерси, Массачусетс, Нью-Ҳемпшир ва бошқа бир қатор штатлардаги аҳоли ҳам электр таъминотисиз қолган. 

АҚШ. 1977 йил, 13 июль.

Таъсири: 9 миллион киши.

1977 йил 13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси Нью-Йорк шаҳрида электрнинг узилиши Гудзон дарёси яқинида жойлашган Жанубий Бучанан подстанциясини чақмоқ уриши натижасида юзага келган. Мамлакатда содир бўлган «блэкаут»лардан фарқли равишда бу сафар нафақат электрнинг узилиши, балки талончилик, ўт қўйиш ва бошқа тартибсизликлар ҳам юзага келган. Шаҳардаги 1077 та нуқтада ўт қўйиш ҳолатлари аниқланган. Талончилар полиция юзага келган ёнғин билан овора бўлган вақт дўкон ва уйларни тунаб кетган. Натижада шаҳар мэри фавқулодда ҳолат эълон қилган, таътилдаги полициячилар ҳам ишга чақириб олинган. 3800 (баъзи манбаларга кўра ундан ҳам кўп) талончилар ҳибсга олинган. Суд уларнинг барчасининг ишини кўриб чиқа олмайдиган даражага келиб қолган, қамоқхоналар тўлиб-тошган эди.

Канада. 1989 йил, 13 март.

Таъсири: 6 миллион киши.

Ер магнит майдонини қўзғатгани айтиладиган бўрон туфайли Канаданинг Квебек шаҳридаги электр станциясида муаммо юзага келади ва шаҳарнинг аксарият қисми зулматда қолади. Натижада метро, аэропорт, мактаблар ва бизнес марказлари вақтинча ёпилган,

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги уруш: тинчлик музокаралари бошланишини кутса бўладими?

232 12:05 03.12.2022

Латвияда “Дождь” телеканали жаримага тортилди

285 11:20 03.12.2022

Украинанинг чет эллардаги дипломатик идораларига таҳдидлар бўлмоқда

203 10:30 03.12.2022

Дунё ўзгаришлар майдонига айланди

521 09:39 03.12.2022

Исроил аскари фаластинлик йигитни қатл қилди

816 09:07 03.12.2022

Эдвард Сноуден Россия паспортини олди

668 21:25 02.12.2022
« Орқага