Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёдаги ҳар уч боладан бири қўрғошиндан заҳарланган

1605

Боланинг қўрғошидан заҳарланиши унинг ақлий қобилиятини издан чиқариши, ҳатто ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Қўрғошин айниқса кичик ёшдаги болалар учун хавфли, чунки уларнинг организми мазкур моддани катталарга нисбатан икки баравар кўпроқ ўзлаштиради. Бироқ бу муаммога етарли даражада эътибор қаратилмаяпти дейилади ЮНИСЕФ ҳисоботида. 

Муаллифларнинг айтишича, дунёдаги ҳар уч боладан бири – 800 миллион боланинг қонидаги қўрғошин миқдори ҳар децилитрга 5 микрограммга тенг ёки ундан ҳам кўпроқ. Бундан ҳолатда болага зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарур.  

Мутахассислар қўрғошин билан боғлиқ вазиятни ўрганиш мақсадида бир қатор мамлакатлар, хусусан, Бангладеш, Грузия, Гана, Индонезия ва Мексикада тадқиқотлар ўтказишди. Маълум бўлишича, грузиялик болаларнинг 41 фоизида қондаги қўрғошин миқдори хавфли даражада юқори.   

Шунингдек, ҳисоботда ривожланаётган мамлакатлардаги болаларнинг қўрғошиндан заҳарланишига асосан аккумуляторларнинг тўғри йўқ қилинмаслиги сабаб бўлаётгани айтилган. Бундан ташқари, айрим ўйинчоқлар ва истеъмол товарларида ҳам қўрғошин бўлиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

712 19:30 07.08.2022

Cарсон бўлган болалик

748 18:05 04.08.2022

Туркияда 8000 дан ортиқ болалар Қуръони каримни тўлиқ ёд олди

616 13:30 01.07.2022

ЖССТ болаларни зарарлаётган гепатитнинг номаълум турини аниқлади

763 13:50 25.04.2022

UNICEF: Украинадаги 4,8 миллион бола қочқинга айланган

491 11:40 12.04.2022

Татаристон: болалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилади

504 15:55 11.03.2022
« Орқага