Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёнинг 136 мамлакати «глобал солиқ»қа рози, бироқ...

1298

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлар глобал корпорациялар фаолиятига ягона солиқни жорий этиш тўғрисида келишувга эришди. Музокараларда қатнашган 140 та давлатдан 136 таси 15% йиғимга рози бўлди. Уларнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссаси 90% дан ортиқни ташкил қилади. Қайд этилишича, ислоҳот юзлаб йирик компанияларга таъсир қилади ва 125 миллиард долларни қайта тақсимланади.

Франция молия вазири Бруно ле Мэр бусолиқ ҳақида шундай деган:

«Шартнома ХХI асрнинг ҳақиқий солиқ инқилобига йўл очиб беради. Бу инқилоб, чунки биз ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Бу солиқ инқилоби, чунки у солиқни адолатли қилади. Рақамли технология гигантлари, ниҳоят, пул ишлаётган мамлакатларга адолатли солиқ ҳиссасини қўшадилар».

Бироқ ҳужжат қашшоқлик муаммолари билан шуғулланадиган Oxfam халқаро уюшмаси томонидан кескин танқид қилинди. Унинг вакилларининг сўзларига кўра, келишув бефойда: унда кўрсатилган параметрлар жуда паст, шунинг учун камбағал мамлакатлар учун гарчи назарий жиҳатдан ислоҳот уларнинг манфаатлари учун амалга оширилаётгани иддао қилинса-да, амалда ҳеч нарса ўзгармайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» ҳукуматида аввалги ҳукумат вакиллари бўлмайди

644 09:05 05.01.2022

Ливан президенти инқироздан чиқиш учун қанча вақт кераклигини айтди

408 18:05 25.12.2021

Ғарб иқтисодий тафаккурида судхўрликнинг ман этилиши

910 19:10 11.11.2021

Туркманистон президенти Ўзбекистонга қачон сафар қилиши маълум бўлди

837 10:00 02.10.2021

Ислом иқтисодиётининг фан сифатида шаклланиши

605 19:10 24.09.2021
« Орқага