Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мубашшир Аҳмад: «Хулқингизни ислоҳ қилинг, биродарлар!»

1981

Маълумки, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида бир-бирига беҳурматлик, ҳақорат қилиш каби иллатлар кўпайиб кетяпти. Диний уламо Мубашшир Аҳмад бу каби оғриқли мавзуларга тўхталиб, ўз насиҳатларини билдирган.

Кўрмурид, гей, «сохта ундоқ», «сохта бундоқ» каби ҳақоратлар билан мусулмонлар бир-бирини сўкаётганини кўрсам ичимдан бир нималар узилиб кетади. Сиз бу қабоҳатингиз билан ахлоқли инсонларни қанчалар оғринтираётганингизни билсангиз эди...

Тарафкашлик, лақаб қўйиш ва ҳақоратлаш билан динга хизмат қилиш у ёқда турсин, катта-катта гуноҳларни елкангизга оляпсиз. Учинчи томон тегирмонига сув қуяётган бўлсангиз, тўртинчи томонни диндан бездиряпсиз. Агар ҳақорат, сўкиниш ва мусулмонларнинг ўртасини бўлиш ҳамда тарафкашликнинг ёмонликлари ҳақида далил сўрасангиз, ўнлаб бет далил келтиришим ё соатлаб гапиришим мумкин. Аммо буларни ўзингиз ҳам биласиз, қани манфаат? 

Мен буни икки томон учун баробар айтяпман. Ҳаётда таниганларимга юзига насиҳат қилдим. Кўриша олмайдиганларимга шу ерда ёзяпман. Бу сатрларни ўқиётганингизда ўзингизга ўзингиз сўз беринг, исломда ахлат ҳисобланган бундай иллатдан қутуламан деб. Акс ҳолда валлоҳи, жойингиз жаҳаннам бўлади. Сизнинг ахлоқингиз туфайли диндан безиганларнинг ҳам ва кучсизланган мусулмончиликнинг ҳам гуноҳи сизнинг зиммангизда! Аллоҳим гувоҳ бўл, етказдим!

Устознинг куйиниб ёзганлари ҳақиқатан муҳим гаплар. Нафақат дин олимлари, балки бир-биримизнинг ҳам ҳақимизга риоя қилмаётганимиз, ижтимоий тармоқларда сўкиш-ҳақорат билан ёзилаётган постлар на бу дунёда, на охиратда фойда келтирмайди. Аксинча, ушбу ифлос сўзларни, туҳматларни сўзлаган ва гапирган банда учун аламли азоб бўлиши мумкин.
Аллоҳ асрасин!

 

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Америкалик мусулмонлар хайр-эҳсон ишларида пешқадам

818 11:45 03.11.2021

Тўйни исроф билан ўтказманг!

1221 21:05 27.10.2021

Дин ишлари бўйича қўмитанинг вазифалари аниқланди

1446 17:45 04.10.2021

Иккита қамоқхонаси бор герцоглик

1801 21:10 08.09.2021

Яхши гумонда бўлайлик...

1326 06:05 23.08.2021

Ўзбекистонга БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси келади 

1342 15:30 04.08.2021
« Орқага