Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЕИ тез орада рус нефтининг эмбаргоси бўйича келишувга эришади – Германия вазири

403

Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек Европа тез орада рус нефтига қарши эмбарго бўйича келишувга эришишини маълум қилди.

Бу ҳақда вазир ZDF телекомпанияси эфирида айтган.

Сўнгги бир неча ҳафта давомида ЕИ Россия нефтини тақиқлаш бўйича келиша олмаяпти. Бунга бир қатор давлатларнинг қаршилиги сабаб бўлмоқда. Бу ерда гап биринчи навбатда Венгрия ҳақида кетяпти.

Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Европа Кенгаши бу мамлакатларни фикридан қайтаришга уринмоқда. Бунинг эвазига уларга катта компенсация ва энергетика тармоғига инвестиция ваъда қилинган.

Хабек нефть эмбаргоси Москвани катта даромад манбаларидан мосуво қилмаслигини таъкидлаган. Чунки “қора олтин” нархининг баландлиги йўқотилган фойданинг ўрнини қоплашга ёрдам беради.

Германия иқтисодиёт вазирининг сўзларига кўра, бунинг олдини олиш учун Евроиттифоқ ва АҚШ нефть нархининг чегарасини белгилаш устида ишламоқда. Ушбу режага кўра, катта давлатлар гуруҳи нефть учун маълум нарх белгилайди ва ундан ортиқ лимитда пул тўламайди.

“Бу албатта, ноодатий қарор, аммо биз ноодатий даврда яшаяпмиз”, – деган Хабек.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

435 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

728 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

166 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

255 21:00 01.07.2022

Хотира

284 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

247 20:00 01.07.2022
« Орқага