Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Экологик маънавият дарслигини жорий этиш таклиф қилинди

447

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов 25 август кунги интервьюсида фуқароларда экологик маънавиятни қандай шакллантириш мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавоб берди.

Алихоновнинг таъкидлашича, одамлар экологик маданиятни оширишни ўзидан бошлаши керак. У аввалги даврларда чиқиндилар деярли бўлмагани, ноорганиклари ўтин, ёқилғи сифатида, органиклари ўғит сифатида ишлатилганини айтиб, қуйидагича фикр билдирган:

«Мана шундай оддий нарсаларни мактабгача бўлган даврдан бошлаш керак. Экологик маънавият деган ўқув дарслик жорий қилинса, биз маданиятни болаликданоқ шакллантиришга эришамиз. Оилада табиатга муносабат қандай бўлса, фарзанд ҳам худди шундай фикрда катта бўлади».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

215 17:05 03.12.2021

Абдулазиз Комилов ЕХҲТ йиғилишида афғон халқига ёрдам беришга чақирди

620 21:05 02.12.2021

Дунёнинг саёҳатбоп жойлари аниқланди, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

960 18:05 02.12.2021

«Пост-патрул хизмати бу блок-пост эмас» – ИИВ расмий муносабат билдирди

2338 15:15 02.12.2021

Тарихда бугун: Бирлашган Араб Амирликларига асос солинди

813 10:04 02.12.2021

Россия ФХХ раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлди

429 09:43 02.12.2021
« Орқага