Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Экстремистик саҳифалар ва каналлар рўйхати эълон қилинди – Олий суд қарори

6845

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув  қарори билан ижтимоий тармоқлардаги экстремистик деб топилган айрим саҳифалар ва каналлар ҳақида маълумот берган.

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг  11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар агар экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан экстремистик материаллар деб топилади ҳамда уларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра,  ижтимоий тармоқларга жойланган  бир қатор материаллар экстремистик материаллар деб топилди ҳамда ушбу материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш тақиқланди.  

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, тақиқланган  ташкилотлар (материаллар)нинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинмоқда.

Жиноят кодексининг 244(1)-моддасига асосан ушбу материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Тўлиқ рўйхат билан Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда Очиқ маълумотлар портали орқали танишишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

87 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

380 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

447 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

220 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

717 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

140 09:40 20.05.2022
« Орқага