Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилган.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.
2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилганлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Хитойдан 426 та, Германиядан 13 та, Гонконгдан 7 та, БААдан 3 та, Эстониядан 2 та, АҚШ ва Канададан ҳам 1 тадан электромобил Ўзбекистонга келтирилган.