Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Электромобиллар учун махсус рақамлар берилади

1093

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда қайд этилишича, президентнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида қуйидагилар:

  • автомобил йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ўлим ҳолатларини, жумладан, пиёдалар ўтиш жойларининг замонавий светофорлар билан таъминланганлик даражасини босқичма-босқич ошириш орқали қисқартириш;
  • нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани “ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш назарда тутилган.

Белгиланишича:

  • нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчи тарафлар томонидан автомототранспорт воситаси агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақда шартномада акс эттирилади;
  • нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг электрон маълумотлар базасига “ягона дарча” тамойили асосида автоматик равишда юборилади;
  • электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электр двигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари (электромобил) учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.

Ички ишлар вазирлиги:

  • 2021 йил 1 октябрдан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чораларини кўради;
  • 2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилади. Бунда электромобил эгаси ауцион савдолари орқали ютиб олинган ва оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилишини таъминланади.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Жанубий Корея билан электромобил ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилиши мумкин

673 15:04 17.12.2021

Ўзбекистонга электромобиллар импорти ошди

693 12:09 27.11.2021

Фарғонада илк электромобиллар йиғиладиган муддат айтилди

1611 10:25 19.10.2021

Бу йил Ўзбекистонга қанча электромобиль олиб келингани маълум бўлди

1670 10:30 23.08.2021

Ўзбекистонга электромобилларни вақтинчалик олиб киришда йиғим ундирилмайди

1844 12:00 19.05.2021
« Орқага