Mазкур ҳолат бўйича Жиззах шаҳар ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси, Жиззах шаҳар прокуратураси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда Жиззах ички ишлар бўлими инспектор психологлари ижтирокида ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш натижасида Жиззах шаҳар Маданият маҳалласида яшовчи 2008 йилда туғилган, Жиззах шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси Н.Х экани аниқланди.
2022 йил 15 октябрь куни соат тахминан 13:00 ларда мактабдан уйига кетаётган вақтида, мактаб тўғрисида жойлашган «LACOSTE» дўкони олдида ўзининг таниши бўлган «KIBERSPORT» билан шуғулланувчи Ш.Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласи яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро Б.А. Н.Х. нинг электрон сегарет чекиб юрганини кўриб, ундан нима учун чекаётганини сўраган ва ушбу ҳолатни видеога олаётганини айтиб огоҳлантирган.
Ҳолат юзасидан вояга етмаган Н.Х. нинг онаси Жиззах шаҳар Маданиятда яшовчи 1987 йилда туғилган Қ.Ш. га нисбатан МЖтК нинг 47-модда 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.