Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эмланмаган ўқитувчиларни ишдан бўшатган директорга чора кўрилди

647

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган 12-умумий ўрта таълим мактаби директори эмланмаган ўқитувчиларни ёппасига ишдан бўшатгани юзасидан тарқалган хабар бўйича Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Меҳнат вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тарқалган хабарларда кўрсатилган ҳолат ўз тасдиғини топган. Унга кўра Навоий вилояти Қизилтепа туман халқ таълими бўлимига қарашли 12-умумий ўрта мактаби директори ва ўқитувчиларидан тушунтириш хатлари олинган. 

Маълумот учун: мактаб директорининг буйруғига асос сифатида кўрсатилган Махсус комиссиянинг 2021 йил 17 июлдаги йиғилиши 78-сонли баёнида коронавирусга қарши эмланмаган ходимларни ишдан бўшатиш эмас, вақтинчалик четлаштириш назарда тутилган эди.

Мактаб директорининг таъкидлашича, у дастлаб ходимларни огоҳлантирган. Бироқ вилоят санитария-эпидемиология бошқармаси текширганида ўқитувчилар эмланмагани учун унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима тайинланган. Шундан сўнг унинг жаҳли чиқиб, ўқитувчиларни бўшатиш юзасидан буйруқ тайёрлатган ва унинг нусхасини кўрсатган. Шундан сўнг айрим ўқитувчилар вакцина олгани ҳақидаги сертификатни тақдим этишган. Директорнинг таъкидлашича, буйруқ расмийлаштирилмаган, шунчаки «қўрқитиб қўйиш» учун тайёрланган эди. Бироқ мактабдаги ўқитувчилар уларга кўрсатилган буйруқда имзо ва муҳр борлиги ҳамда 170-рақам билан расмийлаштирилганини кўрганларини айтишган.

Меҳнат вазирлиги томонидан берилган маълумотга кўра, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2021 йил 23 ноябрда мактаб директори номига 18/00-01/11-571-сонли ёзма кўрсатма киритилиб, буйруқлар бекор қилинган ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мактаб директорининг ваколатлари доирасига ходимларни «қўрқитиб қўйиш» кирмайди. Бундан ташқари ходимни ишдан бўшатиш ва четлаштиришнинг ўртасида фарқ бор. Махсус комиссия қарори ва Меҳнат кодексининг 113-моддасига асосан карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда, ходим ишдан четлаштирилиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

351 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

662 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

446 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

234 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

943 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1045 18:30 24.01.2022
« Орқага