Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Энди оммавий тартибсизликларга чек қўйилади

1179

Ички ишлар вазирлиги «2022— 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича йўл харитасини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжатда келтирилишича, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар) «Ҳудуд методикаси»ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Ушбу методикага асосланган ҳолда, минтақаларнинг криминоген вазияти (норозиликларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, этник, демографик, географик, экологик ва ташкилий омиллари), криминологик хусусиятлари (норозиликларнинг ҳолати, даражаси, тузилиши, географияси, йўналиши, субъектларнинг тавсифи, тактикаси), жамоат хавфсизлигини таъминлаш субъектлари фаолиятининг самарадорлиги (миқдори, жойлашуви, компетенцияси, моддий-техник таъминоти, тактикаси) тўғрисида маълумотлар тўпланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага