Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Энди ОТМга киришда мактабдаги баҳолар ҳам ҳисобга олинади

725

Ҳукуматнинг 19 ноябрь кунги 696-сонли қарори билан «Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Унга кўра, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг «ABITUR» дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади: 

  • 86-100% учун – 5 баҳо;
  • 71-85% – 4 баҳо;
  • 56-70% – 3 баҳо ва 56%гача – 2 баҳо.

Низомга мувофиқ ушбу тартиб 2022-2023 йил ўқув йилидан қўлланилиши белгиланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ОТМ талабалари коронавирусга қарши тўлиқ эмланади  

331 09:15 10.01.2022

ОТМ талабалари сони тобора кўпайяпти: турар жой масаласи ҳамон долзарб

563 16:45 31.12.2021

Давлат ОТМлари кийим-бошга доир талабларни ўзи белгилайди

1435 10:05 28.12.2021

Олий таълим муассасаларининг ўқув адабиётлари электрон шаклга ўтказилади

376 18:30 27.12.2021

Ўнлаб ОТМ энди тўлов-контракт миқдорини ўзи белгилайди

981 16:05 25.12.2021

ОТМларда контракт пулини тўлаш муддати йил охиригача узайтирилди

356 08:00 16.12.2021
« Орқага