Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Энди талаба давлат имтиҳонидан йиқилса, бир йил кутмайди

1287

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, вазирлик томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестасияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, якуний давлат аттестасия синовидан ўта олмаган шахс кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) ўз аризасига мувофиқ  2 мартагача имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартиб бўйича битирувчи якуний давлат аттестасияси синовидан ўта олмаган тақдирда кейинги йилларда қайта топшириш ҳуқуқига эга эди. Ушбу ҳолат талаба учун бирмунча қийинчиликлар, хусусан унинг бир йиллик қимматли вақтини мақсадли сарфлай олмаслигига сабаб бўлиб келган.

Эндиликда талабалар томонидан қайта топшириш тўғрисидаги аризалар йиғилишига қараб бир ўқув йилда икки мартагача давлат имтиҳонларини қайта топшириш имконияти яратилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом академияси талабалари Ўмонда араб тилидан сабоқ олади

541 17:30 24.01.2022

Ижтимоий тармоқлардаги хориждан "перевод" қилиш тўғрисида хабарга вазирлик муносабат билдирди

922 08:22 09.01.2022

Шошилинч: Мисрда ҳибсда бўлган ватандошларимиз қўйиб юборилмоқда

4045 23:06 26.12.2021

Муштлашган талабаларга нима етишмаяпти?

1180 18:10 12.12.2021

Таклиф: талабаларни ижарага қўяётган уй эгалари солиқдан озод этилсин

396 17:05 11.12.2021

Қозоғистон ўзбек талабаларини Туркистон университетига қабул қилишга тайёр

496 08:04 07.12.2021
« Орқага