Валийлардан бирининг ҳар кун эрталаб қабристон зиёратига бориш одати бор бўлиб, йўлда бир пора Қуръон ўқир эди. У кишининг доимий орзуси Хизр алайҳиссалом ила мулоқот эди.
Кунлардан бирида йўлда бир инсон ҳамроҳ бўлиб, улар орасида то қабристонга етгунча хайрли суҳбат бўлди.
Манзилга етгач:
– Қандай ҳам мароқли суҳбат бўлди-я? – деди.
Шунда ҳамроҳ бўлган кимса:
– Эй шайх! Мен сен мулоқотини орзу қилган Хизрман. Мен билан ҳамсуҳбат бўлиб, оламлар Робби ила ҳамсуҳбат бўлиш (Қуръон ўқиш) ни тарк қилдинг. Билгилки, бандалар суҳбати Ҳақ таоло суҳбатидан ҳеч қачон устун бўлолмас, – деди.
Шундай. Бизлар Ҳақ субҳонаҳу суҳбати, муножоти бўлмиш Қуръон тиловатига бепарвомиз.
Аллоҳим барчамизни ғафлат уйқусидан уйғотиб қўйгин!
Суннатуллоҳ Абдулбосит