Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Энг сўнгги саҳобалар ва улар вафот этган жойлар

3183

Қуйидаги зотлар ёшлик пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолиш бахтига сазовор бўлишган ҳамда узоқ умр кўрган саҳобалар саналадилар:  

–  Абу Туфайл Омир ибн Восила розияллоҳу анҳу. 110 ҳижрий санада Маккада вафот этган;

–  Маҳмуд ибн Робиъ розияллоҳу анҳу. 99 ҳижрий санада Мадинада вафот этган;

–  Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу. 93 ҳижрий санада  Басрада вафот этган;

–  Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу. 86 ҳижрий санада  Куфада вафот этган;

–  Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу. 96 ҳижрий санада  Шомда вафот этган;

–  Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдий розияллоҳу анҳу 86 ҳижрий санада  Мисрда вафот этган.

Шу ўринда айтиш мумкинки мазҳаббошимиз Имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ ушбу саҳобалардан Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдийларни ва булардан ташқари Жобир ибн Абдуллоҳ Оиша бинту Ажрад сингари саҳобаларни кўриб улардан ҳадис ривоят қилганлари ҳақида саҳиҳ қавллар келган. 

Пайғамбарлар сўнгисига иймон келтириб у билан бирга яшашдек мислсиз саодатга ёки бир марта бўлса ҳам у зотни кўриб қолишдек тенгсиз бахтга сазовор бўлган барча мўминларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!

Аллоҳ таоло барчаларимизни мазкур “йўлчи юлдуз”ларга иқтидо қилиб яшаш бахтига муваффақ қилсин.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога  ҳамда у зотнинг аҳли оилаларию саҳобаи киромларига салавот ва саломлар бўлсин.

Абдулқодир Абдур Раҳим

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

916 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

578 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1141 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1184 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1963 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1085 09:46 09.06.2023
« Орқага