Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эпидемия бошланганидан бери илк бор ўлим кузатилмади - Эрон

497

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, сўнгги 24 соат ичида 175 кишида Сovid-19 тести ижобий натижа кўрсатган ва умумий касалланганлар сони 7 миллион 232 минг 443 нафарга етган.

Баёнотда шифохоналарнинг реанимация бўлимларида 494 киши даволанаётгани, охирги 24 соат ичида Сovid-19дан ўлим бўлмагани қайд этилган.  

2020 йилнинг 19 февралидан, яъни мамлакатда Сovid-19дан биринчи ўлим ҳолатлари қайд этилганидан буён вирус туфайли жами 141 318 киши вафот этди. 

Эронда эмлаш жараёни бошланганидан бери жами 149 миллион 978 минг 995 доза вакцина киритилди. 

Соғлиқни сақлаш вазири Баҳрам Айнуллоҳий ўзининг Twitter саҳифасида қилган баёнотида аҳолига соғлиқни сақлаш қоидаларига амал қилишда давом эттиришлари лозимлигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

116 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

230 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

283 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

217 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

335 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

301 18:58 18.08.2022
« Орқага