Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған: «Греция қийматсиз, бироқ НАТО Туркиясиз кучсиз бўлади»

1414

Истанбулдаги жума намозидан сўнг журналистлар билан суҳбатда бўлган Эрдоған НАТОнинг Греция шикоятидан сўнг Туркиянинг 30 август куни нишонланадиган Ғалаба куни ҳақидаги твитини олиб ташлаганига изоҳ берди.

«Грециянинг НАТОга (Туркияга нисбатан) салбий муносабати Туркия ва НАТО ўртасидаги муносабатларни заифлаштирмайди», деди Эрдоған.

У Грециянинг НАТОда «ҳеч қандай қиймати йўқ» деди ва «иттифоқнинг кучи Туркия билан» деди.

70 йилдан ортиқ НАТО аъзоси бўлган Туркия, Грециянинг сўнгги ойларда минтақада такрор-такрор провокацион ҳаракатлари ва риторикасидан шикоят қилиб, бу каби ҳаракатлар унинг тинчлик ўрнатишга қаратилган яхши ният саъй-ҳаракатларига путур етказишини даъво қилмоқда.

Сешанба куни НАТОнинг қуруқлик қўмондонлиги LANDCOM 1922 йили Думлупинар жангида ишғолчи юнон қўшинларининг турклар томонидан тор-мор этилган мағлубиятини хотирлаб, Турк Ғалабасининг 100 йиллиги муносабати билан твиттер орқали хабар тарқатди.

Греция НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга шикоят қилганидан кейин мазкур твит ўчириб ташланди. 

LANDCOM пайшанба куни янги постида Туркияни Ғалаба куни муносабати билан табриклаб, «Туркияни мезбон давлати сифатида қабул қилганидан миннатдормиз» деди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

14 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

250 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

442 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

254 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

248 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1808 12:50 30.11.2022
« Орқага