Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған: «Исроилга дарс бериб қўйиш керак»

6741

Кеча, 12 май куни Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали суҳбат ўтказишди. Кун тартибидаги асосий масалалардан бири Фаластин эди.

Президент Эрдоған Туркия Исроилнинг Қуддус, Ғазо, Масжиди Ақсо ва фаластинликларга ҳужумларини қаттиқ қоралашини таъкидлаб, халқаро ҳамжамият Исроилга кучли ва таъсирчан дарс бериши кераклигини айтди.  

Шунингдек, у Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Фаластин масаласида БМТ талаблари ва “икки халқ учун икки давлат” принципини қўллаб-қувватловчи баёнотининг муҳимлигига ҳамда Туркия ва Россиянинг Қуддусдаги ҳодисалар бўйича ҳамфикр эканлигига эътибор қаратди. Эрдоғаннинг фикрича, инқироз кучайиб кетмасидан аввал БМТ Хавфсизлик Кенгаши вазиятга аралашиши, Исроилга ҳужумларини тўхтатиши учун қатъий талаблар қўйиши лозим.

Туркия раҳбари фаластинликларни ҳимоялаш учун ҳудудга халқаро тинчликпарвар кучлар юборилиши кераклигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда болалар учун ёзги Қуръон курслари очиляпти

113 17:20 15.06.2021

Миср ташқи ишлар вазири Қоҳира ва Анқара ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди

703 19:40 13.06.2021

«Агар арманлар архивларини очишса, турклардан кечирим сўрашлари керак бўлади»

3683 11:30 13.06.2021

Истанбул аэропорти масжидига дунёда биринчи бўлиб олтин Leed сертификати берилди

1352 20:05 12.06.2021

Қўқон шаҳри туризм бўйича халқаро йиғилишга мезбонлик қилади

276 10:25 12.06.2021

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тўхтаб қолган авиақатновлар тикланяпти

267 20:00 11.06.2021
« Орқага