Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған: “Исроилнинг ноқонуний сиёсатини тўхтатиш керак”

3106

Туркиянинг Фаластин халқининг адолатли даъвосини қўллаб-қувватлаш нияти қатъийдир. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған бугун Истанбулда ўз ишини бошлаган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Иқтисодий ва тижорат ҳамкорлик бўйича доимий қўмитасининг 37-вазирлар йиғилиши иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди. 

Туркия раҳбари мусулмон мамлакатлар Исроил босиб олган Фаластин ерларида ўзининг ноқонуний сиёсатини олиб боришининг олдини олиш учун фаол қадамлар ташлаши кераклигини таъкидлади. “Исроилнинг ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтириш, вайрон қилиш, мажбуран кўчириш, босиб олинган Шарқий Қуддус ва Ғарбий соҳил аҳолисининг мулкини мусодара қилиш сиёсатига “Тўхта!” дейишимиз керак”, – деди Эрдоған.

Шу билан бирга, у ИҲТга аъзо давлатларни Фаластин манфаатларига зид бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақирди.

Туркия раҳбари Хитойдаги озчиликларнинг ҳолатига ҳам тўхталди. “Туркия Хитойдаги мусулмонлар, жумладан, Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги уйғурларнинг аҳволини диққат билан кузатиб бормоқда”, – деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Бир ҳовлида икки ибодатхона: масжид ва черков”

4703 19:49 11.12.2021

Турк лираси қадрсизланяпти, туркияликлар Эрдоғанни қўллаб-қувватлаяпти

3485 16:30 24.11.2021

Туркия: жосусликда айбланган исроилликлар озод қилинди

707 18:05 18.11.2021

Эрдоған Ереванга: “Аввал Боку, кейин биз”

3392 16:15 27.10.2021

Ўнта элчи можароси. Эрдоған нега дарғазаб бўлди?

2987 13:05 26.10.2021
« Орқага