Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған Путинни ўт очишни тўхтатиб, музокараларни бошлашга чақирди

823

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги урушни тезроқ тугатишга чақирди.

“Эрдоған Туркия музокаралар йўли билан Россия-Украина можаросига зудлик билан барҳам беришга аҳамият беришини таъкидлади”, дейилади республика президенти маъмуриятининг матбуот хизмати нашрида.

У, шунингдек, Путинга дон шартномасини узайтириш масаласидаги «ижобий позицияси» учун миннатдорлик билдирган. Битим ўтган йили Истанбулда БМТ ва Туркия воситачилигида тузилган эди. Бу Киевга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия томонидан блокланган учта портдан Қора денгиз орқали хавфсиз экспорт қилиш имконини беради.

Эрдоған ва Путин ўзаро муносабатлар масалаларини ҳам муҳокама қилди. Россия ва Туркия икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 100 миллиард долларга етказмоқчи.

Кремль хабарида Эрдоғаннинг ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокараларни бошлаш чақириғи тилга олинмаган. Унда айтилишича, давлат раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган ва «энергетика соҳасида қўшма стратегик лойиҳалар, жумладан, газ таъминоти ва Туркияда “Аккую” атом электр станцияси қурилиши муваффақиятли амалга оширилаётганидан» мамнунлик билдирган.

Кремль, Эрдоғаннинг ғалла шартномасини узайтириш масаласига ижобий баҳо берганига ҳам ишора қилиб, гап 60 кунлик муддат ҳақида кетаётганини маълум қилган. Шу билан бирга, хабардан келиб чиқадики, Москва Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўсиқларни олиб ташлаш бўйича «пакет» келишувларининг иккинчи қисмини тўлиқ амалга оширишга эриша олмади.

Эрдоған бир неча бор Путинни Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирган. У ўзининг аввалги баёнотини босқин бошланганига бир йил тўлиши муносабати билан, 24 февраль куни айтган эди. Шунингдек, Эрдоған «вайронагарчилик ва қурбонларсиз адолатли тинчлик» ўрнатиш зарурлиги ҳақида гапирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

328 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

497 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

727 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

575 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1099 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

908 09:15 05.06.2023
« Орқага