Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған: «Туркия «Толибон» билан Ливия каби шартнома тузмоқчи»

1637

«Туркия «Толибон» билан Ливиядагидек битим тузмоқчи», деган якшанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған.

«Туркия, биз Ливиядаги каби, “Толибон” билан шартнома тузмайди, деб айта олмайман. Биз буни қила оламиз», деган Эрдоған Босния пойтахти Сараевода журналистларга ва “бу музокараларга муносиб шерик топилиши лозим», деб таъкидлаган.

Эрдоған Кобул аэропортидаги сўнгги воқеаларга ишора қилиб, аэропорт хавфсизлигини таъминлаш осон иш эмаслигини айтиб, “сўнгги пайтларда у ерда 200 га яқин одам ҳалок бўлди”, деб қўшимча қилган.

У, шунингдек, Афғонистондаги турк қўшинлари Анқаранинг яқинда Америка қўшинлари олиб кетилгандан кейин Кобул аэропортида хавфсизликни таъминлаш ҳақидаги рад этилган таклифидан кейин қайтганини эслатган.

“Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид илгари бу гуруҳ Туркия билан Афғонистондаги ҳарбий иштирокисиз яхши муносабатлар ўрнатишга интилганини тасдиқлаган.

2019 йил ноябрь ойида Эрдоған ва Ливия Президент кенгаши раиси ва халқаро эътироф этилган Миллий келишув ҳукумати Бош вазири Файз ас-Саррож ҳарбий соҳада ҳамкорлик меморандумини имзолади ва шунга мувофиқ 2020 йил январь ойида Ливияни ҳарбий қўллаб -қувватлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Туркия парламенти томонидан маъқулланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

422 09:00 15.10.2021

Туркияда эронлик жосуслар қўлга тушди

2078 08:25 14.10.2021

“Тоқатимиз тоқ бўлди...” – Эрдоған 

1260 13:48 12.10.2021

Туркия Ўзбекистонга Sinovac вакцинасидан юборади

390 18:30 11.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7044 16:05 09.10.2021

Бельгияда масжид учун рухсат олиш қийинлаштирилади

525 18:05 08.10.2021
« Орқага