Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған: Туркия Туркманистон билан фаол ҳамкорлик тарафдори

1030

Туркия дўст Туркманистон билан фаол ҳамкорлик тарафдори. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдоған шанба куни Ашхободда туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедов билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Эрдоған Туркия Туркманистон мустақиллигини тан олган ва Ашхободда элчихона очган биринчи давлат эканини эслатди.

Эрдоған Анқара Туркманистоннинг бетарафлик мақомини фаол равишда қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди. «Биз қардош Туркманистоннинг Туркий давлатлар ташкилотида кузатувчи мақоми тан олинганини ҳам олқишлаймиз», деди Туркия президенти.

Туркия раҳбарининг айтишича, Ашхободдаги олий даражадаги музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини йилига 5 миллиард доллар даражасига етказиш бўйича келишувга эришилган.

Эрдоған, шунингдек, Анқара ва Ашхободнинг автомобиль ва ҳаво транспорти, шунингдек, энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини қайд этган.

Бердимуҳамедов Президент Эрдоғанни Туркманистон давлат мукофоти билан тақдирлади.

Эрдоған мукофотни Туркия ва Туркманистон ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётганининг кўрсаткичи деб атаган.

Шанба куни икки давлат раҳбарлари 9 банддан иборат қўшма баёнотни имзолаган эди.

Давлат раҳбарлари иштирокида саккизта ҳужжат, жумладан, дипломатия ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳужжат имзоланди.

Туркманистонга икки кунлик расмий ташрифи чоғида Президент Эрдоғанга рафиқаси Эмине Эрдоған, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез, Миллий Мудофаа вазири Хулуси Акар ва бир қатор вазирлар ҳамроҳлик қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия ташкилоти Албаниядаги масжидни таъмирлади

370 17:48 18.01.2022

Арманистон Туркия билан дипломатик алоқа ўрнатишни истаяпти

352 10:35 14.01.2022

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фирибгарлардан огоҳлантирди

665 11:03 13.01.2022

«Туркия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиши мумкин эмас» – Макрон

1752 15:05 08.01.2022

«Турк қуроллари мукаммаллашмоқда» – Хулуси Акар

1460 19:15 07.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

1216 20:35 06.01.2022
« Орқага