Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған Украина инқирози туфайли Африкага сафарини тўхтатди

1592

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Африка бўйлаб сафарини тўхтатди. У эртага НАТОнинг онлайн саммитида иштирок этади.

Эрдоған сафари давомида Конго Демократик Республикаси ва Сенегал Республикасига борди. Гвинея-Бисауга ташриф 23 февралга белгиланган эди, бироқ Украина инқирози кескинлашгани сабабли бекор қилинди. Эрдоғаннинг Гвинея-Бисау президенти Умару Сисоку Эмбало билан учрашуви ҳам Сенегалда бўлиб ўтди.   

Туркия президенти Россиянинг Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси мустақиллигини тан олганини қоралади. У томонларни “халқаро қонунларни бузмасликка ва ақл-идрокни сақлашга” чақирди.

Эрдоған бугун Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон мулоқоти чоғида Донбассдаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини айтиб, Россия президентининг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

“Анқара Украинанинг ҳудудий яхлитлигини бузадиган ҳар қандай қарорга қарши. Донбасс муаммосини ҳал қилиш учун халқаро дипломатиянинг барча имкониятларидан фойдаланиш керак”, – деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Зеленский Россияни тўхтатиш шартини айтди

1037 17:15 05.07.2022

Украина Россия билан музокараларни давом эттириш шартларни эълон қилди 

603 10:50 04.07.2022

Украина россияликлар учун виза режимини жорий қилди

305 14:20 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

190 12:20 02.07.2022

Зеленский Европани “муҳожирлар тўлқини”дан огоҳлантирди

319 17:50 01.07.2022

Россия британиялик асирлар қатл қилинмаслигини таъминлаши керак – Европа суди

746 12:30 01.07.2022
« Орқага