Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған зилзилалар қанча зарар келтирганини айтди

1607

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған кеча 6 февраль куни мамлакатда юз берган икки зилзила оқибатида етказилган зарар 104 миллиард долларга баҳоланганини айтди.

Эрдоған, Брюсселда видеоалоқа орқали ўтказилган халқаро донорлар конференциясида сўзлаган нутқида: «Иқтисодий аҳволидан қатъи назар, ҳеч бир давлат бу катталикдаги фалокатни ўзи ҳал қила олмайди» деди. Туркия жануби-шарқида ва Суриянинг урушлар давом этаётган қисмларида ҳалокатли зилзилалар 56 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Яна минглаб одамлар жароҳатланган.

Ҳукуматининг бир йил ичида табиий офатлар туфайли кўчирилганларнинг ҳаммасини жойлаштириш учун уйлар қуриши кераклигини айтган Эрдоған, 11 вилоятда 298 минг уйнинг зарар кўрганига диққат қаратди. “Биз ҳеч қачон дўстларимиз, ЕИ, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар кўрсатган ёрдамни унутмаймиз”, деб қўшимча қилди у.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен: «Омон қолганларнинг эҳтиёжлари жуда катталигича қолмоқда ва зудлик билан ҳал қилиниши керак», деган. У Туркия ва Сурияга инсонпарварлик ёрдами учун 108 миллион евро (113,8 миллион доллар) ажратишга ваъда берди.

OXFAM’нинг Сурия бўйича директори Муътаз Адҳам янги мажбуриятлар “фалокат юз берганда очлик, инфляция ва қашшоқлик билан курашаётган кўплаб сурияликлар учун ҳаёт йўли бўлиши мумкин. Бироқ бизга инсонпарварлик  ёрдамидан ташқари узоқ вақтга мўлжалланган ечим керак”, деган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

191 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

319 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2894 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3429 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1660 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1895 15:03 28.05.2023
« Орқага