Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон афғон қочқинлари учун Европа Иттифоқидан пул талаб қилмоқда

590

Эроннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Мажид Тахт-Равончининг маълум қилишича, агар халқаро ҳамжамият Эронга ёрдам кўрсатмаса, мамлакат афғон қочқинларининг Европага ўтишига тўсқинлик қила олмайди.

«АҚШ санкциялари туфайли Эроннинг молиявий ресурслари чекланган. Халқаро ҳамжамият ўз вақтида керакли ёрдамни кўрсатмаса, афғон қочқинларининг Эрон орқали Европага ўтишига қаршилик қила олмаймиз. Биз яна бир бор жаҳон ҳамжамиятини, хусусан Европа Иттифоқини ўз мажбуриятларини бажариб, қочқинларга ёрдам бериш учун молиявий ресурслар ажратишга чақирамиз», – деган Эрон вакили.

Унинг қўшимча қилишича, Эрон Афғонистонга бир қанча инсонпарварлик ёрдами, жумладан, озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий ускуналар юборган.

«Толиблар ҳукумат тепасига келгач, Эрон афғонларга ёрдам кўрсатиш учун Афғонистон билан чегарани ёпмади. Шу сабаб ҳозир ҳам икки мамлакат ўртасида очиқ савдо-сотиқ алоқалари мавжуд. «Толибон» ҳукуматни қўлга олганидан бери ҳар куни минглаб афғонистонликар Эронга кириб келади. Ҳукуматимиз ва халқимиз учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқарган АҚШ санкцияларига қарамай, Эрон Ислом Республикаси афғон қочқинларига таълим, тиббий хизматлар, касб-ҳунар ўргатиш ва иш билан таъмилаш каби бир қанча турдаги хизматларни бепул амалга оширмоқда. Бундан ташқари биз Эрон эмлаш дастурига мувофиқ барча афғон қочқинларини коронавирусга қарши бепул эмлаяпмиз», – деган Тахт-Равончи.

Маълумот учун: 2021 йил кузида Европа Иттифоқи Афғонистонга қўшни бўлган мамлакатларга (Покистон, Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон) қочқинлар инқирозининг олдини олиш учун 600 миллион евро миқдоридаги ёрдам пули ажратилишини маълум қилган эди. Мазкур маблағлар Афғонистондан чиқиб кетаётган қочқинларни қабул қилувчи мамлакатларга берилиши кўзда тутилган.

Расмий равишда ЕИ ва Эрон ўртасида АҚШ санкцияларини четлаб ўтувчи молиявий операциялар бўйича механизм мавжуд бўлса-да, ядровий келишув масаласи ҳал бўлмагунча Евроиттифоқ Эронга маблағ ажратмаслиги таъкидланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистонда Эрон дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

426 15:30 18.05.2022

Эрон ва Ўзбекистон: дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлди

290 16:52 10.05.2022

ОАВ: Эронда ўлимга ҳукм қилинганлар сони ортган

789 15:55 01.05.2022

«Рамазон чодири» Москва мусулмонларини бирлаштирмоқда

1059 16:42 30.04.2022

Яман: ҳайитда асирлар алмашинуви кутилмоқда

348 12:05 26.04.2022

Агар уруш бўлса, Эрон Исроилга бомбардимон қиладиган объектлари харитасини топширади

7417 15:15 25.04.2022
« Орқага