Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон АҚШдан Теҳроннинг музлатилган пулларини талаб қилмоқда

850

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённинг айтишича, Теҳрон Вашингтон муносабатларнинг илиқлашиши ва Вена атом музокараларини қайта бошлашга тайёрлик белгиси сифатида Эроннинг музлатилган 10 миллиард долларлик маблағини Теҳронга қайтаришини талаб қилмоқда.

«Улар Эрон миллатига тегишли бўлган 10 миллиард долларни қайтаришни хоҳлашмаяпти. Агар маблағлар қайтарилса, америкаликлар сўнгги бир неча ўн йилликда Эрон миллатининг манфаатларини ҳисобга олган бўларди», - деган вазир Эрон телевидениесига берган интервьюсида.

Эрон АҚШнинг банк ва энергетика соҳаларига санкциялари туфайли хорижий банклардаги, асосан нефть ва газ экспортидан олинган ўн миллиардлаб доллар активларини ололмаяпти.

Абдуллахиённинг таъкидлашича, сентябр ойида АҚШ расмийлари БМТ воситачилари орқали Эрон билан боғланиб, Эрон атомига оид қўшма кенг қамровли ҳаракат режасини тўлиқ тиклаш, июнь ойида тўхтатилган Вена музокараларини қайта бошлаш тўғрисида келишиб олишган.

«Америкаликлар Нью-Йоркдаги турли каналлар орқали (БМТ Бош ассамблеяси) биз билан боғланишга ҳаракат қилишди ва мен воситачиларга агар Американинг нияти жиддий бўлса, бунинг жиддий далиллари зарурлигини айтдим», деган у. «Энг камида 10 миллиард долларлик музлатилган пулни қайтаринг».

Вазир Теҳрон Вена музокараларига тайёргарликни якунлаётганини ва улар тез орада қайта бошланишини такрорлаган.

Жорий йилнинг апрелидан июнигача Эрон ва дунёнинг қатор давлатлари музокараларни қайта тиклаш мақсадида Вена шаҳрида олтита учрашув ўтказдилар. Ҳозирда музокаралар танаффус ҳолатида, Эрон расмийлари август ойининг бошида Эроннинг янги президенти Иброҳим Раисийнинг инаугурацияси ва янги ҳукумат тузилиши ортидан Теҳрон музокараларни давом эттиришга тайёрлигини айтишди.

5 август куни бўлиб ўтган инаугурация маросимида Раисий Теҳрон музокараларга тайёр эканлигини ва АҚШ Эронга қарши санкцияларни бекор қилган тақдирда дипломатик ташаббусларни қўллаб-қувватлашини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дубайда самолётлар маҳаллий аэропортга қўна олмади

340 14:30 15.08.2022

Эрон фойдасига жосусликда айбланган исроиллик аёл ўз жонига қасд қилишга уринди

371 17:25 14.08.2022

Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги жараёнларни муҳокама қилди 

235 11:10 11.08.2022

Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Қизил денгизда юк кемасини ҳимоя қилди

865 10:30 11.08.2022

Эрон криптовалютадан фойдалана бошлади. Унинг қандай фойдаси бор?

470 10:14 10.08.2022

Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

263 19:20 02.08.2022
« Орқага