Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон Башар Асадга ёрдам бериш учун нефт жўнатди

736

Эрон Сурия режимини қўллаб-қувватлаш учун бир неча миллион баррел нефт жўнатди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Кемаларни кузатиш бўйича халқаро Tanker Trackers тизими маълумотига кўра, Arman 114, Sam 121, Daran ва Romina нефт танкерлари Эроннинг Банияс портидан Сурия томон йўл олган. Танкерларда жами 3 миллион тоннадан ортиқ нефт бор.

Қарийб 2 миллион нефт ортилган икки танкер аллақачон Сурия соҳилларига етиб боргани тахмин қилинмоқда. Қолган икки кеманинг айнан қаерда эканлиги ҳақида маълумот йўқ, чунки уларда навигация жиҳозлари ўчириб қўйилган.

Сурия ҳукумати назоратидаги ҳудудларда ёқилғи инқирози кун сайин кучайяпти. Оқибатда Ҳалаб, Дамашқ, Тартус шаҳарларида жамоат транспорти фаолият тўхтаб қолган, ёқилғи қуйиш шохобчаларида узундан-узун навбатлар пайдо бўлган.

Бундан 25 кунча аввал YPG курд гуруҳи ҳукуматнинг қарзлари кўпайиб кетганини рўкач қилиб, унга нефт сотишни тўхтатиб қўйган. Ушбу гуруҳ Суриянинг қарийб учдан бир ҳудудини ўз назоратида ушлаб турибди.

Экспертларнинг фикрича, Эрондан жўнатилган нефт Сурия учун уч ҳафта етади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озарбайжон, Туркия ва Эрон Теҳронда «муроса» саммитини ўтказади

216 14:20 23.09.2021

Эрон-Саудия музокаралари янги ва яхши босқичга чиқмоқда

369 12:05 15.09.2021

Aраб давлатлари Эрон ядровий иншоотларини зудлик билан текширишга чақирди

523 09:55 10.09.2021

Эрон ШҲТга қабул қилиниши мумкин

403 12:40 09.09.2021

«Толибон» АҚШ ҳарбий техникасини Эронга бериб юборди

2152 13:47 05.09.2021

«Эрон разведка хизмати Америка жосуслик тармоғини бутунлай йўқ қилди» – The New York Times

2157 21:10 26.08.2021
« Орқага