Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон билан ядровий келишув: музокаралар қайтадан бошланяпти

463

Бугун Австрия пойтахти Венада Эрон ҳамда “4+1” дастурида иштирок этувчи давлатлар иштирокида ядровий келишув бўйича музокараларнинг еттинчи давраси бошланади.

Келишувни янгилаш ва АҚШни унга қайтариш бўйича музокаралар жорий йилнинг июнь ойида тўхтаб қолган эди. Аввалига музокараларни давом эттириш ҳақидаги чақириқларга жавоб қайтармаган Эрон кейинроқ ноябрь охирида учрашувлар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.  

Эрон билан ядровий келишув музокаралар Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия иштирокида, Европа Иттифоқининг кўмагида бўлиб ўтади. 2018 йилда келишувдан бир томонлама чиқиб кетган АҚШ музокарада билвосита иштирок этади.

АҚШ маъмурияти Эрон билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришни истаётган бўлса-да, Вашингтон ядровий келишувга қайтмагунча Теҳрон унга ён босиш ниятида эмас.

Айни пайтда Вашингтон Эроннинг ўз мажбуриятларини бажаришини хоҳлаяпти, Теҳрон эса Қўшма Штатлар келишувга қайтиши, Эронга қарши санцияларни бекор қилиши ва келгусида ядровий келишувдан чиқмаслигига кафолат бериши керак деган фикрда

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтоннинг ядровий келишувга қайта қўшилишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига қарамай, жорий йилнинг апрелида Венада бўлиб ўтган олти давра музокаралари ҳеч қандай натижа бермади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳамда дунёнинг олти йирик давлати – Россия, Британия, Хитой, АҚШ, Франция ва Германия ўртасидаги ядровий келишув 2015 йилда тузилган ва 2016 йилнинг январида кучга кирган эди. Келишув БМТ Хавфсизлик Кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқининг Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишини, Эрон эса ўз навбатида ядровий фаолиятини чеклашини ва уни халқаро назоратга очишини кўзда тутганди. Бироқ 2018 йилда АҚШ келишувдан чиқди ва Эронга нисбатан санкцияларни қайта тиклади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

309 10:29 24.01.2022

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1244 17:13 21.01.2022

Эрон билан ядровий келишув. Яқин Шарқда яна уруш бўладими?

876 14:42 20.01.2022

Иброҳим Раисий тарихда илк марта Кремлда намоз ўқиди

1557 13:55 20.01.2022

Эрон президенти НАТОнинг Марказий Осиёга кириш масаласини баҳолади

1260 13:15 20.01.2022

Эрон расмийлари «Толибон»дан мамнун

1674 11:30 20.01.2022
« Орқага