Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

547

Буюк Британиянинг Миллий киберхавфсизлик маркази (NCSC) пайшанба куни эронлик ва россиялик хакерлар Британия сиёсатчилари ва олимларига доимий таҳдид солаётганини айтди.

NCSC'нинг янги огоҳлантиришида айтилишича: "Эрон каби давлатлар Буюк Британиядаги тегишли ташкилотлар, шахслар ва разведка маълумотларини тўплашдан манфаатдор соҳаларга қарши фишинг ҳужумларидан муваффақиятли фойдаланишмоқда".

Лекин Charming Kitten номи билан танилган Эрон хакерлар гуруҳининг россиялик ҳамкасбларига алоқаси йўқ.

"Ҳужумни амалга оширишдан олдин эронлик хакерлар ўз қурбонлари бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг манфаатларини, шунингдек, улар биладиган маълумотларнинг қийматини синчиклаб ўрганади", дейилади ҳисоботда.

NCSC Эрон давлатини тўғридан-тўғри ҳужумлар ортида турганликда айбламаса-да, киберхавфсизлик бўйича бошқа мутахассислар бундай мураккаб ишда ҳукумат ёрдами ҳам зарурлигини айтиб ўтди.

Хакерлар қурбонларнинг ишончини қозониш учун Zoom орқали сохта конференция таклифномаларини юбориш ёки йиғилиш ҳаволаларини улашиш орқали ишончни қозонишга уринишади ва одатда ҳақиқий профиллар орқали алоқага чиқишади.

Ҳаволаларга кириш - фойдаланувчи ҳисобларини бузишга ёрдам беради, бу эса хакерларга потенциал махфий маълумотларга кириш имконини беради.

Хакерлар гуруҳи "Phosphorus" и "APT35" номи билан ҳам танилган. Ўшанда улар Эрон инқилобий гвардияси номидан разведка операцияларини фаол олиб бораётгани ва 10 га яқин олимларни нишонга олгани тахмин қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

249 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

871 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

855 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

541 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1311 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

524 18:40 25.03.2023
« Орқага