Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон Ислом Республикаси элчисининг қутлуғ рамазон ҳайити муносабати билан табриги

1558

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим

Муборак Рамазон ойи Аллоҳнинг меҳмондорчилиги ойи ҳамда меҳрибон Парвардигор билан орифларча ва ошиқларча роз-ниёз қилиш учун ноёб имконият, Қуръон баҳори ҳамда ушбу муқаддас китобнинг оятларини ўқиш ва улар тўғрисида чуқур тафаккур этиш, муҳаббат ва хоҳиш-иродани синаш, ўздан кечиш ва ичдаги бутларни синдириш чоғи, инсонларнинг ўз-ўзларини тарбиялашлари ва яхшилашлари ҳамда пок инсоний ўзликка қайтишлари палласидир.

Ушбу улуғ ойнинг сири унда инсонларнинг келгуси бир йиллик тақдирлари белгиланадиган қадр кечаларининг мавжудлигидир. Ушбу баракали ойнинг охири поклик ва нажот байрами, бирдамликнинг ҳамда яхшироқ ва гўзалроқ ҳаётнинг бошланиши бўлиб, у Рамазон ҳайити деб аталади.

Кўнгилларни кўнгилларга боғловчи ушбу муносиб байрам ва қутлуғ айём билан сиз азизларнинг барчаларингизни муборакбод айлашга ижозат бергайсиз.

Бир ойлик илоҳий синовдан ўтганлик муносабати билан бутун ислом оламида байрам қилинадиган ушбу муборак кун инсониятнинг бошига тушган барча балолардан қутулиш, мусулмонларнинг бирлиги ҳамда дунёда адолат, фаровонлик ва тинчлик ўрнатилиши учун дуо қилиш ва саъй-ҳаракатларни амалга ошириш учун бир фурсат ҳамдир.


Ҳамид НАЙЙИРОБОДИЙ,

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги

Фавқулодда ва Мухтор элчиси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

871 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

560 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1111 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1168 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1955 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1081 09:46 09.06.2023
« Орқага