Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон Исроил кемасига ҳужум қилишда айбланяпти

584

Ҳинд океанида MT Mercer Street танкерига ҳужумни Эрон уюштирганига Вашингтоннинг ишончи комил. АҚШ маъмурияти мазкур ҳужумга тегишли жавоб қайтариш учун иттифоқдошлари билан маслаҳатлашади. Бу ҳақда кеча, 1 август куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, танкерга Эроннинг портловчи мослама ўрнатилган дронлари ҳужум қилган. Шунингдек, Британия ҳам ҳужумнинг ортида катта эҳтимол билан Эрон турганини айтмоқда. Исроил бош вазири Нафтали Беннет эса ҳужумга Эроннинг алоқадорлигини исботловчи разведка маълумотлари мавжудлигини билдирди.

MT Mercer Street нефт танкерига дронлар ёрдамида ҳужум 29 июль куни Ҳинд океанида, Ўмон соҳиллари яқинида рўй берди. Кема аслида Япония фирмасига қарашли, бироқ унинг эксплуатациясини Исроилнинг Zodiac Maritime компанияси амалга оширади. Ҳужум оқибатида кемадаги икки киши ҳалок бўлди, улардан бири руминиялик, иккинчиси эса британиялик эди. Эрон ҳужумга алоқадорликни рад этмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озарбайжон, Туркия ва Эрон Теҳронда «муроса» саммитини ўтказади

226 14:20 23.09.2021

Эрон-Саудия музокаралари янги ва яхши босқичга чиқмоқда

369 12:05 15.09.2021

Aраб давлатлари Эрон ядровий иншоотларини зудлик билан текширишга чақирди

523 09:55 10.09.2021

Эрон ШҲТга қабул қилиниши мумкин

403 12:40 09.09.2021

«Толибон» АҚШ ҳарбий техникасини Эронга бериб юборди

2153 13:47 05.09.2021

«Эрон разведка хизмати Америка жосуслик тармоғини бутунлай йўқ қилди» – The New York Times

2158 21:10 26.08.2021
« Орқага