Теҳроннинг Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини қайта тиклаш бўйича жавоби музокараларга нуқта қўйди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Брюсселга ташрифи чоғида журналистларга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Теҳрон расмийлари келишув доирасидан ташқарига чиқадиган талабларни илгари сурмоқда.
“Сўнгги бир неча ҳафта ичида биз бир қатор бўшлиқларни тўлдиришга муваффақ бўлдик. Эрон ядровий дастур бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини бўлмаган баъзи талабларидан воз кечди. Бироқ, уларнинг сўнгги жавоблари бизни тўхтатиб қўйди. Биз якуний шартларимизга мос келмайдиган битим тузмоқчи эмасмиз”, деди Блинкен.
Бирлашган кенг қамровли ҳаракатлар режаси деб номланган келишув 2015 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий аъзоси (Буюк Британия, АҚШ, Хитой, Франция, Россия) ҳамда Германия ва Эрон ўртасида имзоланган эди. Келишув Эроннинг ядровий дастурини чеклаш эвазига санксияларни бекор қилишни назарда тутган.