Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон Кореядаги пулларини қайтаришни хоҳлаяпти

1041

Жанубий Корея банкларида Эронга қарашли активларга қўйилган тақиқлар олиб ташланиши керак. Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Бағирий ана шундай талабни илгари сурди.

“Жанубий Корея ҳукумати мамлакат банкларида АҚШ санциялари туфайли «музлатиб» қўйилган миллиардлаб Эрон долларларидан тақиқни олиб ташлаши керак. Акс ҳолда Теҳрон ва Сеул ўртасидаги муносабатлар хавф остида қолади”, – дея огоҳлантирди Бағирий Венада кореялик ҳамкасби Чхве Чжон Гон билан бўлиб ўтган учрашувда.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама санкциялари Эрон активларини «музлатиб қўйиш» учун сабаб бўла олмайди. «Венада ядровий келишув бўйича музокараларнинг натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, Сеул Эроннинг қонуний маблағларидан тақиқни олиб ташлаши керак», – деди у.

Эрон вакили мазкур Жанубий Корея расмийларининг мазкур масаладаги позицияси адолатсиз эканлигини таъкидлади. 

Ўз навбатида, Чхве Чжон Гон унинг мамлакати Теҳрон билан муносабатларга катта аҳамият беришини ва Эрон активларидан тақиқни олиб ташлашга ҳаракат қилишини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

77 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

217 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

263 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

207 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага