Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон Ливанга буғдой етказиб беришга тайёр

684

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан минтақавий озиқ-овқат инқирози кучайишидан хавотирлар уйғонган бир пайтда, унинг мамлакати Ливанга буғдой етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

Ливан президенти Мишел Ауннинг жума куни ёзган твитига кўра, Эрон бош дипломати уни Байрутдаги учрашув чоғида Теҳроннинг содиқлигига ишонтириб, Эрон Ливанни барча соҳаларда, хусусан, «буғдой билан таъминлашда» қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтган.

Мисли кўрилмаган иқтисодий инқироз билан курашаётган Ливан буғдойнинг асосий қисмини Украинадан импорт қилади, Жаҳон банки яқин келажакда таъминот тақчиллигига дуч келиши ҳақида огоҳлантирган.

Шу ҳафта бошида Ливан Иқтисодиёт вазири Амин Салам Reuters агентлигига унинг мамлакати Ҳиндистондан 50 минг тонна буғдой импорт қилиш орқали буғдой етказиб беришни диверсификация қилишга интилаётганини айтди. АҚШ ва Қозоғистон кўриб чиқилаётган бошқа муқобил етказиб берувчилардир.

Хабар қилинишича, импорт қилинган гўшт нархи ҳам беш бараварга ошган, бу эса кўплаб ливанликларнинг овқатланиш одатларини ўзгартиришига сабаб бўлган.

Теҳрон Ливанга аввалроқ, иқтисодий инқироз даврида ёрдам берган. Сентябрь ойида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати томонидан уюштирилган юк ташишлар доирасида Эрон дизель ёқилғиси ортилган ўнлаб юк машиналари мамлакатга етиб келди.

Шу билан бирга, санкцияга учраган Эрон ҳам озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ўзининг потенциал муаммосига дуч келмоқда, сув танқислиги ва охирги 50 йилдаги энг ёмон қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда. Шундай қилиб, у 8 миллион тоннага яқин буғдойни импорт қилиши керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

34 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

95 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

124 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

124 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

281 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

220 09:24 16.08.2022
« Орқага