Эрон Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги кескинликдан хавотирда. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Носир Канъоний маълум қилди.
Эрон ТИВ расмий вакили расмий Теҳрон икки давлат ўртасида юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилиш учун воситачи сифатида ҳаракат қилишга тайёрлигини таъкидлади.
У Эрон содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаб, ҳар икки давлатни эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга ва юзага келган тушунмовчиликларни музокаралар орқали бартараф этишга чақирди.