Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон полицияси Исфаҳонда ўнлаб намойишчиларни ҳибсга олди

591

Эрон полицияси махсус кучлари аскарлари сўнгги кунларда ҳукуматнинг қурғоқчилик оқибатларини бартараф этиш сиёсатига қарши намойишлар бўлиб ўтаётган Исфаҳон шаҳрида шанба куни операция ўтказган, деб хабар бермоқда Ғарб ОАВлари.

Хабар қилинишича, полиция 67 нафар намойишчини ҳибсга олган. Жароҳатланган намойишчилар ҳақида ҳам маълумотлар олинмоқда.

Норозилик намойишлари ноябрь ойининг бошида бошланган, намойишчилар, жумладан, фермерлар Зоянде дарёсининг қуриган ўзанига йиғилишган эди. 2000 йилдан бери, бир неча қисқа даврларни ҳисобга олмаганда, дарёда деярли сув йўқ. Намойишчилар ҳокимиятни ўз нуқтаи назаридан сув тақсимотини адолатсизликда айбламоқда. Намойишчиларнинг фикрича, ҳукумат қурғоқчиликдан азият чекаётган қўшни Язд вилоятига ёрдам бериш учун Исфаҳон сувидан фойдаланмаслиги керак.

Жорий йилнинг июль ойида ҳам мамлакатда сув йўқлиги сабабли Хузистон вилоятида ҳам анча кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

309 10:29 24.01.2022

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1244 17:13 21.01.2022

Эрон билан ядровий келишув. Яқин Шарқда яна уруш бўладими?

876 14:42 20.01.2022

Иброҳим Раисий тарихда илк марта Кремлда намоз ўқиди

1557 13:55 20.01.2022

Эрон президенти НАТОнинг Марказий Осиёга кириш масаласини баҳолади

1260 13:15 20.01.2022

Эрон расмийлари «Толибон»дан мамнун

1674 11:30 20.01.2022
« Орқага