Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон: «Қуддусни «Қудс» гуруҳи озод қилади...»

7364

Эрон Мажлиси 11 май куни қабул қилган баёнотида Исроилнинг сўнгги пайтларда Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ва Ғазо секторидаги фаластинликларга қарши жиноятларини қоралади.

Ислом инқилоби ҳимоячилари корпуси “Қудс” тўғридан-тўғри Эрон Ислом Республикасининг олий раҳбари ва маънавий этакчиси Оятуллоҳ Саййид Али Ҳоманаийга бўйсунади. 2020 йил 3 январгача “Қудс” кучларининг қўмондони Эрон генерали Қосим Сулаймоний бўлиб, у Бағдод халқаро аэропортида АҚШ ҳаво кучлари учувчисиз учиш аппаратининг зарбаси натижасида ҳалок бўлган эди. “Қудс” сўнгги йилларда бир неча араб мамлакатларида, асосан Сурияда операциялар ўтказмоқда.

"Қаршилик Исроилнинг жиноий режимига қарши туришнинг ягона йўли ва қаршилик гуруҳлари тарихий Иордан дарёсидан Ўрта ер денгизигача тўлиқ озод қилинмагунча Фаластинни максимал тайёрлик ва куч билан ҳимоя қилади", дейилади баёнотда.

"Ал-Қудсни “Қудс” гуруҳи озод қилади", деб таъкидланган ҳужжатда.

Эрон парламенти, шунингдек, БМТни "Исроилнинг фаластинликларга қарши жиноятлари ҳақида сукут сақлаганлиги" ва баъзи араб давлатларини "сионистик режим" билан муносабатларни нормаллаштиргани учун танқид қилди.

Исроил ва Ғазо секторини назорат қилувчи Фаластин ҳаракати ХАМАС ўртасида зарбалар алмашинуви фонида Эрон ҳукумати вакили Али Рабийи сешанба куни Теҳрон "жим туролмайди" деб айтган ва "терроризмни олдини олиш" учун минтақавий ҳамкорликка чақирган".

Ўтган кун давомида Фаластин жангарилари Ғазо секторидан ўнлаб ракеталарни отишди ва Исроил уларга қарши 11 май куни эрталаб ҳаво ҳужумларини бошлади. Можарони авж олишига Қуддусдаги қарама-қаршиликнинг кескин кучайиши ва Маъбад тоғидаги Ал-Ақсо масжиди ҳудудида бир неча кунлик тўқнашувлар сабаб бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳмадинажод: «Номзодимни олиб ташлаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ»

321 15:05 15.06.2021

«Саудия ва Эрон ўртасидаги рақобат ҳар икки томонга зарар етказади»

288 13:05 15.06.2021

Исроил разведкасининг собиқ раҳбари эронлик олимларни ўлдириш билан таҳдид қилди

1272 17:00 12.06.2021

Россия Эронга замонавий жосус сунъий йўлдош сотмоқчи

704 17:25 11.06.2021

Исроил Эрон туфайли АҚШ билан муносабатларига путур етишига ҳам рози

1131 15:12 02.06.2021

Саудия Aрабистони чегарасида тўқнашув юз берди

1395 14:00 01.06.2021
« Орқага