Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон Саудияга ҳужум режалаштираётгани ростми?

1514

Эронда бир нечта масжидларнинг гумбазига қасос қизил байроқлари кўтарилди

“The Vall Street Journal” нашрининг ёзишича, Саудия Арабистони Эрон томонидан режаланган ҳужум ҳақида АҚШ билан разведка маълумотлари алмашди.

Нашрга кўра, БАА разведкаси Эроннинг Саудия Арабистони, шунингдек, Ироқ Курдистонидаги Эрбил шаҳрига ҳужумлар уюштирмоқчи эканини маълум қилган.  Бундан кўзланган мақсад дунёни Эронда бўлиб ўтаётган норозилик намойишларидан чалғитиш, дейилади нашр томонидан тарқатилган хабарда. Саудия разведкаси маълумотларига кўра, ҳужум яқин 48 соат ичида амалга оширилади.

Огоҳлантиришга жавобан Саудия Арабистони, АҚШ ва бошқа қатор қўшни давлатлар ўз қуролли кучларининг жанговар тайёргарлиги даражасини оширган.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши Эрон қиролликка ҳужум қилса, жавоб беришга тайёрлигини билдирган.

Аввалроқ Эрон Россияга мингга яқин қурол-яроғ, жумладан, қисқа масофага мўлжалланган баллистик ракеталар ва қўшимча ҳужумчи дронларини юборишга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этилишича, бунгача Теҳрондан Москвага етказиб берилган қуроллар партияси 450 га яқин учувчисиз самолётлардан иборат бўлган ва Россия аллақачон уларни Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларга жалб қилган.

Эслатиб ўтамиз, қизил байроқлар охирги марта 2020 йилнинг январь ойида АҚШ Қосим Сулаймонини ўлдирганида кўтарилганди ҳамда Эрон Вашингтоннинг Эрбил шаҳридаги қўшинларига ҳужум қилганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

193 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

377 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

201 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

161 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

221 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

159 12:15 27.01.2023
« Орқага