Эрон яхши қўшничилик тамойилларига амал қилади ва минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Эроннинг Саудия Арабистонига эҳтимолий ҳужумлари бошланиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга изоҳ бериб мамлакат ТИВ расмий вакили Носир Канъоний маълум қилди.
"Эрон Ислом Республикаси яхши қўшничилик сиёсатига содиқ, ўзаро ҳурмат ва халқаро ҳуқуқ доирасида ҳаракат қилади, минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашдан манфаатдор ва қўшни давлатлар билан конструктив ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди", — деган дипломат.
Бундан олдин The Wall Street Теҳрон Саудия Арабистонига ҳужумга тайёрланаётгани тўғрисида хабар тарқатганди.