Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон Туркманистонга газ учун қарзини тўламоқчи

638

Рейтер агентлиги хабарига кўра, Эрон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасида йилига 2 миллиард кубометргача газ алмашинуви бўйича келишув имзолангани ҳақида Эрон давлат ахборот агентлиги маълумот берган.

Эрон нефть вазири Жавад Овжи давлат телевидениесига айирбошлаш келишувига кўра, Эрон Туркманистондан газ олади ва Астара билан чегарада Озарбайжонга худди шу миқдордаги газ етказиб беришини айтган. 

ИРНА хабарида: “Туркманистонда имзоланган уч томонлама келишувга мувофиқ, Озарбайжонга кунига 5-6 миллион куб метр газ сотади”, — дейилади.

Шунингдек, Овжи Эрон 2017 йил охирида Теҳронга етказиб берилган газ учун 1,8 миллиард доллар қарзи борлигини иддао қилган Туркманистон билан узоқ давом этган можарони ҳал қилишга уринаётганини айтган.

Овжи қарз миқдорини айтмаган ҳолда: “Музокаралардан сўнг, тез орада биз Туркманистонга газ қарзи бўйича биринчи тўловни амалга оширамиз”, - деган.

Эрон жанубида йирик табиий газ конлари мавжуд, бироқ, 1997 йилдан бери, айниқса қиш фаслида шимолий вилоятларга газ тарқатиш мақсадида уни Туркманистондан импорт қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

304 10:29 24.01.2022

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1242 17:13 21.01.2022

Эрон билан ядровий келишув. Яқин Шарқда яна уруш бўладими?

874 14:42 20.01.2022

Иброҳим Раисий тарихда илк марта Кремлда намоз ўқиди

1557 13:55 20.01.2022

Эрон президенти НАТОнинг Марказий Осиёга кириш масаласини баҳолади

1258 13:15 20.01.2022

Эрон расмийлари «Толибон»дан мамнун

1674 11:30 20.01.2022
« Орқага