Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Исроил сиёсатини муҳокама қилишди

577

Озарбайжон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Жейхун Байрамов ва Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён телефон орқали икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилиб, яқинда кузатилган ҳолатлар дўстона муносабатлар даражасига тўғри келмаслигини қайд этишди, деб хабар беради Озарбайжон дипломатик хизмати.

Сентябрь ойининг ўрталарида Теҳрон ва Боку ўртасидаги кескинлик кучайган. Эрон расмийлари Озарбайжоннинг Эроннинг минтақавий рақиби Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганидан шубҳаланмоқда.

Эрон Исроилни Озарбайжон орқали Эрон чегараларига яқинлашишга, Тоғли Қорабоғдаги вазиятдан фойдаланишга уринишда, шунингдек Боку ва Теҳрон ўртасидаги муносабатларда зиддият қўзғатишда айблаган.

«Вазирлар икки мамлакат муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр алмашдилар. Томонлар яқинда кузатилган ҳолатлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар даражасига тўғри келмаслигини ва барча келишмовчиликларни мулоқот йўли билан ҳал қилиш кераклигини таъкидладилар», - дейилади Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Вазирлар мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига ҳурмат тамойилига доимо риоя қилиш муҳимлигини таъкидлаб, ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалаларни муҳокама қилишган.

 

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛАЛАР:

ОАВ: Эрон Озарбайжон ҳарбий самолётлари учун ҳаво бўшлиғини ёпади

Илҳом Алиев Эроннинг айбловларига жавоб қайтарди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон Туркманистонга газ учун қарзини тўламоқчи

410 18:05 29.11.2021

Эрон билан ядровий келишув: музокаралар қайтадан бошланяпти

289 09:00 29.11.2021

Эрон полицияси Исфаҳонда ўнлаб намойишчиларни ҳибсга олди

474 14:05 28.11.2021

Эрон АҚШ денгиз флоти билан тўқнашувда аскарлар ҳалок бўлганини айтмоқда

2020 15:23 23.11.2021

Теҳрон ҳавосининг ифлосланиши минглаб кишининг ўлимига сабаб бўляпти

435 10:37 23.11.2021

Пентагон Эронни «ядровий келишув»ни қайтадан тузишга мажбур этмоқчи

500 16:05 21.11.2021
« Орқага