Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эронда ҳибсга олинган қизнинг ўлими туфайли бошланган намойишлар кучаймоқда

1053

Эронда нотўғри ҳижоб кийгани учун Гашт-и Иршад патрули (маҳаллий вице-полициянинг расмий номи) томонидан ҳибсга олинганидан кейин вафот этган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлимига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

Маҳса Аминий 13 сентябрь куни ҳибсга олинган. У 16 сентябрь куни касалхонада вафот этди. 

Тартибсизликлар пойтахт Теҳрондан тортиб мамлакатнинг кўплаб шаҳар ва вилоятларини қамраб олди. Бу ижтимоий тармоқлардаги видеолардан ҳам кўриб кузатиш мумкин. 

Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлгани хабар қилинмоқда. 

Кеча тунда намойишчилар Шимолий Хуросон вилоятининг Букнурд туманидаги полиция бўлимига ҳужум қилиб, маҳаллий полиция бўлимига ўт қўйди. 

Бандар Аббос шаҳридаги диний мактаб ўт қўйилгани тасвирлари ҳам тарқалди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўзловчиси Педрам Пакайнанинг айтишича, тартибсизликлар пайтида намойишчилар томонидан 61 тез ёрдам машинаси йўқ қилинган ёки ёқиб юборилган. Бироқ ўлганлар сони ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. 

Расмийлар томонидан ижтимоий тармоқлар фаолиятига қўйилган чекловларга қарамай, норозилик тўлқини тобора кучайиб бормоқда. 

Расмийларга кўра, тўқнашувда камида 9 киши, жумладан, хавфсизлик кучларининг 2 ходими ҳалок бўлган. 

Мухолифат манбаларининг айтишича, қурбонлар сони анча кўп.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

218 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

432 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

660 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

533 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1070 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

879 09:15 05.06.2023
« Орқага