Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига биноан мамлакатнинг 31 вилоятидан 23 тасида жума намозини ўқимасликка қарор қилинди.
Бундай қарор қабул қилинишидан мақсад Covid-19 коронавирусининг янада кенгроқ тарқалишининг олдини олишдир. Жума намози ўқилмайдиган вилоятлар орасида Қум, Ғилон, Шарқий
Озарбайжон, Ғарбий Озарбайжон, Ҳамадон, Исфаҳон, Мозандарон кабилар бор.
Саудия Арабистони ҳукумати эса эпидемияга йўл қўймаслик мақсадида умра зиёратларини вақтинчалик тўхтатиб қўйди.
Европа бўйича коронавирус энг кўп тарқалган Италиянинг шимолида черковлар ёпилди ва ибодатлар тўхтатилди.